ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
СТИВ ЖОБС: ФАҚАТ ИСТЕЪДОДЛАР ЁЛЛАНАДИ.
Жобс Macintosh компаниясига фақат энг яхши истеъдодларни ёллашни хоҳлаган. Унга баъзилар кучли мутахассислар бирга ишлай олмасликлари мумкинлигини айтишганда, Жобс: «Биринчи даражали мутахассисларга ўзига ўхшаш мутахассислар билан ишлаш ёқади, улар ўртамиёна мутахассислар билан ишлашни ёқтирмайдилар»,-деб жавоб берган.
Pixar компаниясида бутун жамоа юқори даражадаги мутахассислардан иборат эди. Жобс Apple компаниясига қайтиб келганда, бу ерда ҳам худди шундай жамоа ташкил қилишни хоҳлади. Стив: «Кўпгина ҳолларда, яхши ходим билан ўртача ходимнинг қобилиятини фарқи тахминан 30 фоизни ташкил этади. Энг қулай самолёт парвози ёки энг мазали кечки овқат одатдагилардан 30 фоиз яхшироқ бўлади. Аммо, Воз (ихтирочи, электроника муҳандиси ва дастурчиси, Apple компаниясининг асосчиларидан бири) оддий муҳандисдан 50 баравар яхши», - деган.
Macintosh ва Lisa лойиҳалари бирлашганда, Жобс Lisa ходимларининг бир қисмини ишдан бўшатиб, уларни «иккинчи лига ўйинчилари» деб атаган. Агар улар қолса, вақт ўтиши билан бундай ходимларни сони кўпаяди ва «учинчи лига» пайдо бўлади. Apple компаниясида фақат битта лигага эга бўлиши керак - биринчи!
«Ажойиб маҳсулотни яратиш  учун фақат энг яхши  ишчиларни ёллаш керак»
 Стив Жобс


Report Page