ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
ОМАД ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ
Омад ҳақида доимо орзу қилинган. Вавилон аҳолиси ҳам омадни орзу қилган. Кунларнинг бирида шаҳарнинг энг обрўли одамлари «Билим» ибодатхонасида йиғилиб омад ҳақида суҳбатлашдилар.
Учрашувни олиб борган Арқад, омадни қимор столида ёки пойгаларда қидирмасликни маслаҳат берди. У ерда одамлар фойдадан кўра кўпроқ зарар кўрадилар. Фақат қимор муассасаси ҳар доим ютуқда бўлади. Омад - бу қимор ўйинларга вақтини беҳуда кетказганларга эмас, балки мукофотга лойиқ бўлганларга бажонидил ёрдам берадиган олижаноб неъмат.
Ўз ишини ҳалол ва виждонан бажараётганларга ҳар доим тақдирдан бахтли имконият келади. Лекин берилган имкониятларни қўлдан бой бермасликни ўрганиш ва ундан фойдаланишни билиш керак.
Учрашув қатнашчилари ўтказиб юборилган имкониятлар ҳақида ўзларининг ҳикояларини айтиб беришди, улар орасида кекса одамнинг қуйидаги ҳикояси ҳам бор эди. Ёшлик чоғида, унга катта даромад келтирадиган лойиҳада иштирок этиш таклиф қилинди. Унинг таниши каналнинг тепасидаги қаровсиз қуруқ ерни сотиб олиб, у ерга сув оқимини таъминлайдиган учта сув тегирмонини қуришга қарор қилди. Шундан сўнг сув чиққан серҳосил ерларни қисмларга бўлиб сотишни режалаштирган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун сармоя киритган ўн икки инвесторнинг бири бўлишни таклиф этган. Аммо, йигит қарор қабул қилишни пайсалга солиб, бепарволик қилди ва лойиҳада иштирок этмади. Ушбу лойиҳа иштирокчилари ўз режаларини амалга ошириб катта маблағга эга бўлишди. Йигит эса келган омадни қўлдан чиқариб, катта маблағга эга бўлиш имкониятидан фойдаланмади. У бутун умри давомида бу ишидан пушаймон бўлган.
Учрашув иштирокчиларидан яна бири, қўйлар подасини арзон нархда сотиб олишни эрталабгача қолдириб, катта маблағ соҳиби бўлиш имкониятини қўлдан чиқариб юборганлигидан бутун умр пушаймон эканлигини гапириб берди. Чунки, қўй подасини сотувчиси тонггача бошқа харидор топган эди.
Баъзи инсонлар керакли қарор қабул қилишни доимий равишда кейинга қолдириб, берилган имкониятдан фойдаланмай омадни қўлдан чиқариб юборишади.
Сизга берилган имкониятдан унумли фойдаланиб омадга эришинг!

Report Page