ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA

БОЙЛИККА ИНТИЛГАН ДЎСТЛАР.

Вавилонда бойларнинг ҳашаматли ва мустаҳкам уйлари, камбағалларнинг хароба уйлари билан ёнма-ён қурилган эди. Шундай хароба уйлардан бирида аравасоз Бензир ҳовлисини ўраб турган пастгина панжарага ўтириб ўзининг ночор уйи ва арава турган устахонасига хомуш тикилиб ўтирарди. Бензир — аравасоз, ҳалол ва виждонли ҳунарманд. У озод одам мақомига эга бўлишига ва кўп йиллик меҳнатига қарамай, тақдири қувончли эмаслиги ҳақида мулоҳаза юритарди. Бензир ҳар куни тинимсиз меҳнат қилиб чиройли ва бақувват аравалар ясарди, лекин дўсти, истеъдодли мусиқачи Кобби сингари у на яхши уй, на фаровон ҳаёт, на ташвишсиз кексаликка эриша олди. Пул бармоқлари орасидан ўтиб кетди. Улар қуллар каби ишладилар ва қуллар сингари ёнларида бир танга ҳам йўқ ва энг ёмони, уларнинг фарзандларини ҳам худди шундай келажак кутар эди. Икки дўст, Кобби ва Бензир дунёнинг энг бой шаҳрида камбағал бўлиб яшаш уят, деб қарор қилишди. Улар қандай фаолият билан шуғулланишидан қатъий назар, доимий равишда чўнтагини тўлдириб турадиган даромад манбайига муҳтож эдилар. Кобби ва Бензир ёшликдаги яна бир дўстлари — Арқадни эслашди. Улар болалигиданоқ бир-бирларини билишган, бирга ўқишган, бирга ўйнашган. Арқад на ўйинларда, на ўқишда улардан устун бўлмаган. Бироқ, бир мунча вақт ўтгач, у нафақат бой, балки Вавилонинг энг обрўли одамига айланди, унинг фикрига шоҳнинг ўзи ҳам қулоқ солади. Уларнинг билишича Арқаднинг, Номазир исмли ўғли отасини ишини муносиб давом эттириб шаҳарнинг энг бой одамларидан бирига айланди. Арқад ўз билимини ўғлига ўргатган каби энг яхши дўстларига ҳам ўргатиши мумкин, деб ўйлаган Бензир ва Кобби яна бир неча яқин дўстларини олиб, маслаҳат олиш учун дўстлари Арқадни олдига боришга қарор қилишди.
ВАВИЛОНЛИК ЭНГ БОЙ ОДАМ
Арқад чиндан ҳам жуда бой эди. У сахий, бировдан ёрдамини аямай, хайрия ишлари билан шуғулланар ва шоҳона ҳаёт кечиришига қарамай, унинг даромади ҳар доим харажатлардан кўп бўларди. Дўстларини қандай қилиб бундай муваффақиятга эришганлиги, улар эса бунга эриша олмаганликлари ҳақидаги савол қизиқтирганда. У дўстларига бой бўлмаганликлари сабаби фаровон ҳаёт кечириш қонунларини билмаганликлари ёки унга риоя қилмасликлари деб тушунтирди.
Ҳаёт доимо бир хил бўлмайди, тасодифан бойлик топганларнинг чўнтаги тезда бўшаб қолади. Бойлик доимий равишда интилишга, унинг учун курашишга арзийди. Чунки хар томондан қулай ва чиройлик уйда яшаш, яхши овқатланиш, саёҳатларга чиқиш, хайрия ишларида иштирок этиш ва бошқа ажойиб имконларни беради​​.
Арқад дўстларига қандай бой бўлганлигини айтиб берди. У камбағал оиланинг кенжа ўғли эди ва катта истеъдоди ҳам йўқ эди. Лекин у ҳаётнинг қувончини татиб кўришни хоҳлади. Арқад тушунди: бойиб кетиш учун бошланғич сармоя ва ғайриоддий қобилияти йўқлиги туфайли унга бошқа нарса — вақт ва билим керак эди. У ўз олдига бойиш вазифасини қўйди ва уни амалга ошириш устида изчил ишлади. Қандай қилиб? Бензир ва Кобби сингари билимдон инсонлардан маслаҳат сўради.
Ёш Арқад хаттот бўлиб ишларди, топган маблағи кун кечиришга зўрға етарди. Кунларнинг бирида унинг олдига ҳаётда катта муваффақиятларга эришган бой одам келиб, Арқадга буюртма берди. Буюртмани вақтида ва сифатли бажариб бергани учун у Арқадга миннатдорчилик сифатида бой бўлиш сирларини ўргатди.
Бу устознинг асосий маслаҳати эди. Бу нарса оддийдек туюлади, аммо устозининг сўзларига кўра, оддий бир чўпондан энг бой одамга айланишига ёрдам берган. Топган ҳамма маблағимиз ўзимизники деб ўйлаш — бу катта хато. Биз озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларга ҳақ тўлаймиз. Бошқача айтадиган бўлсак ўзимиздан бошқа ҳаммага ҳақ тўлаймиз. Биз қулдек ишлаб топган даромадимизни бошқа одамларга берамиз. Шунинг учун даромадингиз қандай бўлишидан қатъий назар ўндан бир қисмини тежаб, жамғариш керак.
Жамғармангиз доимий равишда ишлаши керак, фақат шу тарзда бойликни ошириш мумкин.
Арқад ёшлик ва тажрибасизлик қилиб биринчи жамғарган маблағларидан айрилиб қолган. У тўплаган маблағига қимматбаҳо тошлар савдоси билан шуғулланмоқчи бўлган ва бу тошларни ўзга юртдан келтириш учун пулларини ғишт терувчи устага топшириб хато қилган ҳамда касодга учраган. Чунки, ғишт терувчи уста қимматбаҳо тошларнинг фарқига бормас эди. Шу сабабли юқори нархга шиша бўлакчаларини кўтариб келган. Шундан сўнг Арқадга устози хар бир ишни ўз устасига топшир ва маслаҳатни шу соха билимдонларидан олгин деган.
Жамғарган маблағини сармояга киритиб, ундан келган фойдасини еб-ичиш, қимматбаҳо кийимлар харид қилишга сарф қилган Арқадга устози шу маслаҳатни берган.
Аввало жамғарган маблағингиз сизга “олтин қуллар” армиясини яратиши керак ва шундан кейингина уларнинг бир қисмини ҳаётдан завқланиш учун сарфлашингиз мумкин.
Арқад устозининг барча маслаҳатларига амал қилди ва муносиб капитални тўплади. Бир неча йил ўтгач, у кекса ёшда бўлган устози билан яна учрашди. Устози Арқадни муваффақиятларидан катта таассурот олиб, Арқаднни ўз мол-мулкини бошқарувчи сифатида ишга таклиф этди. Арқад бу ишда ҳам муваффақият қозонди. Устози вафотидан кейин келишувга асосан унга ҳам катта мерос тегди. Бу пуллардан ҳам ақл билан фойдаланиб, бойлигини янада орттирди.
Арқадга устозидан мерос қолиши, бу — омад кулиб боққани деб ўйлаш мумкин. Йўқ. Арқаднинг ҳақиқий омади — у устози билан илк учрашувдан олдин бойлик орттиришни жуда хоҳлагани, ва шу мақсадга интилганида.
Эҳтимол, Арқаднинг иродаси кучлидир? Бу ҳам тўғри эмас.
Кучли ирода — бу ўзингиз учун белгилаб қўйган вазифани қандай бўлмасин бажаришга қатъий қapop қилишдан бошқа ҳеч нарса эмас. Асосийси режалаштирганингизни кечиктирмасдан ва шубҳаланмасдан бажаринг. Арқад ўз дўстларига кейин ҳам керакли маслаҳатлар ва тавсиялар бериб уларнинг бой бўлишига ёрдам берди.
Устоз - Аркадга, Арқад — дўстларига очиб берган ҳақиқатни биз Сизга тушунтириб беришга ҳаракат қилдик.
“Ўзингиз ишлаб топган пулларнинг бир қисми ҳақли равишда Сизникидир!“.

Report Page