ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
ХАРВ ЭКEР: «МИЛЛИОНEР КАБИ ЎЙЛАНГ»
БОЙ ОДАМ БИЛАН КАМБАҒАЛНИНГ ФАРҚИ НИМАДА?
8. Бойлар ўзлари ва ютуқларини тарғиб қилишади. Камбағаллар ўзлари ҳақида гапиришни хоҳламайдилар.
Ўз маҳсулоти ёки хизматини қандай қилиб «сотиш» кераклигини билмаслик муваффақиятга эришиш учун энг катта тўсиқлардан биридир.
Бой одамлар ажойиб «сотувчи» бўлишади. Улар ўзларини, маҳсулотларини ва хизматларини тарғиб қилишни хоҳлашади,билишади ва шу орқали инсонларга ёрдам беришади.
Бу ишни улар катта иштиёқ билан бажаришади. Бундан ташқари, улар барчасини ғайриоддий ва жозибали тақдим этишади. Ҳатто АҚШ президентлигига сайланиши учун бир неча номзод ўз дастурини тарғиб қилади. Унутманг! Президент лавозимига ҳар томондан лойиқ эмас, балки ўз дастурини самарали тарғиб қила олган номзод сайланади.
Ўзларининг маҳсулотларини ва хизматларини реклама қилишда «муаммо» бўлган одамлар, аксарият ҳолларда, ўзлари, маҳсулотлари ёки хизматларининг афзалликларига тўлиқ ишонмайдилар. Ўзи ишонмаган нарсага бошқа одамни ишонтира олиш амри маҳол. Агар сиз ҳақиқатан ҳам одамларга ўзлари учун зарур ва фойдали нарсаларни таклиф қила олишингизга амин бўлсангиз, иложи борича кўпроқ тарғиб қилишингиз керак. Сиздаги маҳсулот ёки сизнинг хизматингизга муҳтож одамлар бор. Керак бўлса «мени ўзлари топади», деб ўйласангиз адашасиз. Бизнес олами ҳар қандай маҳсулот ёки хизмат билан тўла. Албатта сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз энг яхшиларидан бўлиши мумкин, лекин, буни ким билади? Ким эшитган? Сиз ўз маҳсулотингиз ёки хизматингиз орқали одамларга яхшилик қилишингиз мумкин. Фараз қилинг оғир беморга даво бериши мумкин бўлган дори сизнинг дорихонангизда мавжуд. Сиз беморни келишини кутиб ўтирмасдан дорини тарғиб қилинг. У сиздан дори харид қилиб дардига даво топсин. Ахир бу инсонларга ёрдам бериш эмасми?
Шу йўл билан, сиз нафақат одамларга ёрдам берасиз, балки бойиб кетишингиз мумкин.
Шиорингиз:-«Ўз маҳсулотим ёки хизматимни иштиёқ билан тарғиб қиламан»,- бўлсин.

Report Page