ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
«БEЗОВТАЛИКДАН ХАЛОС БЎЛИШ ВА ЯНГИ ҲАЁТ БОШЛАШ СИРЛАРИ»
БEЗОВТА БЎЛИШ ОДАТИНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚ ҚИЛИШ МУМКИН.
1. Безовта бўлмаслик учун доим банд бўлинг. Диққатингизни талаб қиладиган ҳар қандай фаолият сизни бошқа муаммоларни унутишга кўмак беради.
Шифокорларнинг фикрича, меҳнат - ҳаётдаги қийин вазиятлардан халос қиладиган воситадир. Меҳнат - энг арзон ва шу билан бирга энг самарали дори ҳисобланади. Безовта бўлмаслик учун бошингиз билан ишга «шўнғиб» кетинг. Машҳур сайёҳ Оуса Жонсон хоним авиаҳалокат натижасида эридан айрилди, ўзи тўшакда ётиб қолди. Ҳалокат содир бўлганидан уч ой ўтгач, у ногиронлар аравачасида ҳаракатланиб, катта аудиторияда маъруза ўқирди. Нега бундай қилаётганини сўрашганда, Оуса Жонсон: - «Безовта бўлишга вақт қолмаслиги учун»,- деб жавоб берган.
2. Биз қийин вазиятларда жасорат кўрсатишга, оғир муаммоларни ҳал қилишга тайёрмиз, лекин арзимас нарсаларга, айтайлик совға қилинган пиёла синиб қолса хафа бўламиз. Арзимас нарсаларнинг аҳамиятини ошириб юборманг, шунчаки уларни унутинг. Озгина вақт ўтгандан кейин ҳатто эслай олмайдиган нарсаларни ўйлаб безовта бўлманг.
Ёдингизда бўлсин! Улкан эман дарахти қаттиқ бўрондан омон қолади, лекин уни майда ҳашаротлар йиқитиши мумкин.
3. Майда-чуйда нарсалар ҳаётингизни бузишига йўл қўймаслик учун, ҳаётдан завқ олиб яшашга қарор қилинг. Статистик маълумотларга қараганда аксарият эр-хотинларнинг ажрашиб, оилалар бузилишига майда -чуйда нарсалар сабаб бўлади. Содир этилган жиноятларнинг ярмидан кўпининг негизида оилавий можаро, биргина қўпол сўз ва шунга ўхшаш арзимас сабаблар ётади.
4. Вақтингизни яқин одамларингизга, завқли ҳис-туйғуларга ва фойдали ишларга бағишланг. Унутманг! Ҳаёт жуда қисқа, кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Уни майда-чуйда нарсаларга безовта бўлиш билан ўтказмаслик керак.
5. Содир бўлиши амри маҳол бўлган нарсалар ҳақида ўйлаб асабингизни бузманг. Содир бўлиши эҳтимоли бор ҳодисани яхшилаб таҳлил қилиб кўринг, балки безовта бўлишингиз нақадар асоссиз эканлигига амин бўларсиз. Инсон ҳаётида содир бўлишидан қўрққан воқеаларнинг тахминан 99 фоизи содир бўлмайди. Статистикага кўра ушбу бахтсиз ҳодисалар сиз билан содир бўлишини имконияти йўқ ҳисоби, шундай экан ташвишланишга нима ҳожат?
Суғурта компаниялари камдан-кам содир бўладиган ҳалокатлардан одамларни суғурта қилиб миллионлаб доллар фойда кўрмоқдалар. Инсон ўз ҳис туйғуларини жиловлай олмаса бундай компаниялар гуллаб яшнайди. Содир бўлиши мумкин бўлган зилзила, ёнғин, сув тошқини ёки авто ва авиа ҳалокат ҳақида ташвишланмаслик учун статистикага аҳамият беринг.
Ҳатто баъзи одамлар ўзини чақмоқ уришидан суғурта қиладилар. Ахир чақмоқ уриши уч юз эллик мингдан бир бўлиши мумкин. Инсонлар асосан ўзларининг ҳаёлларида содир бўлиши мумкин бўлган воқеалардан асоссиз безовталанадилар.
6. Ўзингиз ўзгартира олмайдиган нарсалар ҳақида қайғурманг. Дунёда ҳамма нарса сизнинг хоҳишингиз ёки ҳаракатингизга боғлиқ эмас.
Вазиятни қандай бўлса шундай қабул қилинг. Вазиятга эътироз билдириш ҳамда рад этиш вазиятни янада чуқурлаштиради ва инсон соғлиғига зарар етказади. Инсон ўзи ўйлагандан кўра кучли, унинг ички ресурслари бор. Инсонни бахтли ёки бахтсиз қиладиган ҳаёт шароитлари эмас, балки шу шароитларга бўлган муносабатдир.
Болалигида бир бармоғини йўқотганлиги туфайли одам бутун умр қайғурмайди. Қолган бормоқлари билан ишлашни ўрганади. Содир бўлган бахтсизликни қандай бўлса шундай қабул қилиш- бу бахтсизликни енгиб ўтиш учун ташланган биринчи қадам бўлади.
Жон Милтоннинг таъкидлашича, кўз ожизлик унга дош беролмаслик каби даҳшатли эмас.
Дейл Карнеги ушбу китобни ёзишидан аввал Американинг йирик ишбилармонлари билан суҳбатлашган. Суҳбат жараёнида аниқланишича, ишбилармонларнинг катта муваффақиятга эришганликларига асосий сабаблардан бири- безовта бўлмаслик. Ишбилармонларнинг фикрича безовта бўлиш бизнесда халақит беради.
Улар буюк Шекспирнинг:-«Доно одам йўқотганлари ҳақида кўп безовта бўлмасдан, ғайрат билан ишга киришиб олға интилади»- деган маслаҳатига амал қиладилар.
7. Гап курашдан воз кечиш ҳақида эмас. Курашинг. Агар сизда вазиятни ўзгартириш учун кичик имконият бўлса, ундан албатта фойдаланинг. Аммо, ҳеч нарсани ўзгартира олмасангиз, унга беҳудага безовта бўлманг.
8. Муқаррарликни қабул қилиб ҳаётни давом эттиринг. Муқаррарликни тан олмасдан унга қарши курашиш орқали инсон ўзига зарар етказади. Фараз қилинг дўкондан шиша идишда сут олиб келаётган боланинг қўлидан идиш ерга тушиб синди, сут оқиб кетди. Бола эҳтиёт бўлганида бундай бўлмасди. Энди безовта бўлишни нима ҳожати бор? Бу воқеани унутиб олдинга ҳаракат қилиш керак холос.
Машҳур спортчиларнинг катта муваффақиятга эришиш сабабларидан бири мағлубиятдан сўнг кўп безовта бўлмасдан, фақат йўл қўйган хато ва камчиликларини таҳлил қилиб олдинга интилишидир.
9. Амалга оширишни иложи йўқ ишларга куч ва вақт сарфламанг. Қандайдир қийин нарсага эришишни хоҳласангиз, аввал аниқлаб олинг унга қанчалик эҳтиёж бор? Бунинг учун нимадан воз кечишга тайёрсиз? Ахир ҳамма нарсани чегараси бор.
Мутахассислар биржадаги савдо жараёнида бўлиши мумкин зарарга чеклов ўрнатишни тавсия этадилар. Масалан, 50 долларга сотиб олинган акция, агар унинг нархи 45 доллардан пастга тушиб кетган бўлса, уни сотиш керак. Бундай ҳолда йўқотиш 5 доллар билан чегараланади.
10. Режаларингизни амалга ошириш учун ҳаётингизнинг қанча қисмини беришга тайёрсиз? Унутманг, бунинг учун ўзингизнинг вақтингиз, соғлиғингиз ва яқинларингизнинг хотиржамлиги билан тўлашингиз керак бўлади. Шунинг учун режани амалга оширишни чегарасини аниқлаб олинг. Балки бу режани амалга оширишни умуман имкони йўқдир. Беҳуда ҳаракат қилиш нимага керак?
Китоб муаллифи Дейл Карнеги ёшлигида ёзувчи бўлишни орзу қилган.
У ўзи ёзган романни нашр этиш учун бир нечта муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, истеъдодини юқори баҳолаганлигини тушунган. Шундан сўнг, эътиборини бошқа мақсадларга қаратди ва муваффақиятга эришди.
Агар абитуриент бир неча уринишдан кейин ҳам айтайлик, мусиқа олийгоҳига кира олмаса, эҳтимол у ўзини бошқа соҳада синаб кўриши керакдир. Нима бўлганда ҳам, инсон ўз олдига қўйган мақсади унинг учун қанчалик муҳимлигига боғлиқ бўлади.
11. Кўнгил хотиржамлигининг гарови қадриятларни тўғри баҳолашда боғлиқ. Сиз ўзингиз учун ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган нарсани аниқлаб олинг. Кераксиз ёки чалғитувчи фикрларингизни рўёбга чиқаришга ошиқманг. Ҳар бир нарсани тўғри баҳолашни ўрганинг.
Бенжамин Франклин болалигида ҳуштак харид қилиб уни чалишни жуда хоҳларди. Шу мақсадда йиққан пулларини ҳаммасини олиб дўконга борди ва нархини ҳам сўрамасдан ҳуштак сотиб олди. Кейинчалик маълум бўлишича у ҳуштак учун нархига кўра кўп пул тўлаган экан. Буни англаган Франклин жуда хафа бўлган. Аслини олганда у кўп нарса йўқотмаган. Кейинчалик йирик давлат арбоби бўлган Бенжамин Франклин ёшлигидаги бу воқеани эслаб, шундай хулосага келган:-«Инсонларнинг бахтсизлигига сабаб ўзлари учун муҳим бўлган қадриятларга нотўғри баҳо беришларидан. Бундай инсонлар асоссиз кўп безовта бўлишади . Бошқача айтганда улар «ҳуштак» учун ортиқча пул тўлашади ва бундан безовта бўлишади ». Cиз «ҳуштак» учун ортиқча пул тўламанг. Тўғри баҳолашни ўрганинг.
12. Чеклов принципларини ҳаётда учрайдиган барча вазиятларда татбиқ этиш мумкин. Агар дўстингиз учрашувларга доимий равишда кечикишидан хавотирда бўлсангиз, қанча вақт кутишга тайёр эканлигингизни аниқланг ва дўстингизга бу ҳақида маълум қилинг. Бировдан қанча муддат хафа бўласиз? Муваффақиятсизликка қанча муддат қайғуришга тайёрсиз? Барчасига чеклов ўрнатинг.
Ўзингизга: «Бу ҳақида аниқ шунча кун ташвишланишга арзийди».-деб сўз беринг Агар бобонгизнинг соатини йўқотиб қўйсангиз, ачинарли. Аммо, бу йўқотиш сизни мувозанатдан чиқариб яна кўплаб нотўғри ишларни бажаришга ва безовта бўлишингизга мажбур қилса, бу жуда ёмон.
13. «Ютқизган курашга тўймайди»-деган гап бор. Жангдан кейин ҳеч нимани ўзгартиришни иложи йўқ. Бўлган иш бўлди. Нима бўлган бўлса ҳам барчаси ортда қолганлигини тушунишингиз керак. Энди бундай иш такрорланмаслиги учун таҳлил қилинг, хатоларингизни аниқланг. Хато қилмайдиган одам йўқлигини унутманг.
Ҳатто буюк саркардалар ҳам ,баъзи жангларда ютқазганлар. Рўй берган воқеа сиз учун қанчалик қайғулик бўлмасин, унган ташвишга тушмасликка ҳаракат қилинг. Ундан кўра келажак ҳақида ўйланг. Олдинга интилинг.
Ота боболаримизнинг доно сўзлари ёдингизда бўлсин:- «Ўтган ишга салавот». Бўлар иш бўлди. Янги марралар сари интилинг.
«Ҳаёт жуда қисқа, уни майда-чуйда нарсаларга безовта бўлиш билан ўтказманг».

Report Page