ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
ДЕЙЛ КАРНЕГИ: «ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ДЎСТ ОРТТИРИШ ВА ОДАМЛАРГА ТАЪСИР ЭТИШ МУМКИН?»
ХУЛОСА.
Дейл Карнеги ўзининг «Қандай қилиб дўст орттириш ва одамларга таъсир этиш мумкин?» китобида ўқувчига қуйидаги қоидаларга риоя қилишни тавсия этади:
1. Танқид қилманг, ҳукм чиқарманг, шикоят қилманг;
2.Ўз розилигингизни чин дилдан баён этинг;
3. Одамларга нисбатан самимий бўлинг;
4. Табассум қилинг;
5. Ҳар бир инсон учун ўзининг исми қадрли эканлигини унутманг;
6. Суҳбатдошингизни диққат билан тингланг;
7. Суҳбатдошингизга қизиқ бўлган мавзуда гаплашинг;
8. Суҳбатдошингизни қадрлашингизга ишонтиринг;
9. Тортишувларга иштирок этмасликка ҳаракат қилинг;
10. Бировнинг фикрини қадрланг. «Сен ноҳақсан» -деманг;
11. Ноҳақ бўлсангиз чин дилдан тан олинг;
12. Суҳбатни дўстона бошланг;
13. Суҳбатдошингиз кўп гапиришига халақит қилманг;
14. Бошқа одамларнинг нуқтаи назарини тушунишга чин дилдан ҳаракат қилинг;
15.Инсонларнинг фикри ва истагига;хамдард бўлинг;
16. Инсонларни эзгу ишларни бажаришига даъват қилинг;
17. Ўз ғоянгизни жонли, қизиқарли ва самарали холда тақдим этинг.
Гарчи Дейл Карнеги вафотига отмиш беш йил бўлган бўлсада, унинг асарлари ҳамон энг кўп чоп этилувчи нашрлар рўйхатидан тушгани йўқ. Ҳозиргача инсонлар унинг ғоялари ва фалсафаларидан руҳланадилар, ҳайратланадилар ва уни буюк инсон сифатида кўрадилар. Унинг китобларидан иқтибос келтириш кенг тарқалган.
Ҳурматли ўқувчи! Дейл Карнегининг «Қандай қилиб дўст орттириш ва одамларга таъсир этиш мумкин?» китобининг қисқача талқинини якунлаймиз. Агар сизга мақул бўлган бўлса, навбатдаги учрашувларимизда Дейл Карнегининг бошқа асарларини ҳам қисқача талқинини тақдим этиш ниятимиз бор.
Доимо табассум қилинг! Табассум-ҳеч қанча турмайди, аммо, кўп нарсага қодир. У ҳадя қилинган одамни бой қилади, ҳадя қилган одам эса камбағаллашиб қолмайди. Унинг давомийлиги бир лаҳза, аммо хотирада абадий қолади. Уни сотиб олиш, сўраб олиш, қарзга олиш, ўғирлаб олиш беҳуда. Чунки у чин дилдан тақдим этилгандагина қадрли нарса.
Барчамизга омад доимо ёр бўлсин!

Report Page