ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
КУЧЛИ ТОМОНИНГИЗДАН ФОЙДАЛАНИНГ.
Ричард Брэнсон китобида шуни таъкидлайдики, агар сизда камчиликлар ва заифликлар мавжуд бўлса, улар сизнинг муваффақиятингизга халақит беришига йўл қўйманг. Ўзингизнинг кучли томонингизни аниқланг ва шундан фойдаланинг.
Ричардни ёшлигида хусусий мактаб-интернатга ўқишга беришган. Аввалида у билим даргоҳида жуда қийналган. Дислекция касаллиги туфайли у ўқиш ва ёзиш вазифаларини ўз вақтида ўзлаштира олмас эди. Қониқарсиз баҳолар олар ва ҳатто ўқитувчилар томонидан таёқ билан “тарбия” қилинган эди.
Аммо, шу билан бирга Брэнсонни кучли томони ҳам бор эди. У жисмонан бақувват эди. Ричард тез югурар, футбол, крикет ва регби жамоаларининг сардори бўлган. Инглиз мактабларида спорт ютуқлари қадрланади, шунинг учун ҳам тез орада ўқитувчи ва мактабдошлари унинг заиф томонларига эътибор бермай қўйишди.
Бу воқеалардан Ричард ўзи учун сабоқ олди - агар бирон бир нарсада муваффақият қозона олмасангиз, бошқа йўлларни қидириш керак. Бундан ташқари, дислекция касаллиги Ричардни фикрлашини кенгайтирди. Муаммоларни тезда аниқлаш ва ҳал этиш қобилиятини оширди.
Муаммоларни эрта ҳал қилинг
Юзага келган муаммоларнинг сабабларини ўзингиз тезроқ аниқланг ва зудлик билан бартараф қилинг.
Ричард Брэнсоннинг Ливерпулдаги грампластинка сотиш дўконида ёшларни учрашуви ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган эди. Аввалида дўкондаги маҳсулот яхши сотилди, аммо, кейинчалик даромад кескин пасайиб кетди. Ричард сабабини аниқлаш учун дўконга келиб вазиятни ўрганди. Маълум бўлишича, дўконга мусиқа эшитиб, рақсга тушиш учун келган ёшлар кўп бўлгани сабабли харидорлар маҳсулот учун пул тўлагани кассага боришга қийналишган экан.
Шундан кейин, касса дўкондан чиқадиган жойга ўрнатилди. Меҳмонларга бу, авваламбор, дўкон эканлиги тушунтирилди. Муаммо тезда бартараф этилгандан сўнг, дўкон ўз фаолиятини давом эттирди ва даромад ошди.
«Кам ваъда бериб, кўп бажарган яхши».
Ричард Брэнсон

Report Page