ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
БИЛЛ ГЕЙТС –ДУНЁДАГИ ЭНГ БОЙ ОДАМЛАРДАН БИРИ:
 MICROSOFT АСОСЧИСИНИНГ МУВАФФАҚИЯТ СИРЛАРИ
Билль Гейтс –дунёдаги энг бой одамлардан бири:
Microsoft асосчисининг муваффақият сирлари
Forbes маълумотларига кўра Билль Гейтс дунёнинг энг бой миллиардерларидан бири ҳисобланади. Microsoft асосчиси қандай қилиб бундай бойликни тўплаганини ҳақида ҳикоя қиламиз.
Бугунги кунда Билль Гейтс муваффақиятли тадбиркор, саховатли инсон ва меҳрибон оила бошлиғи. Бироқ, миллиардер бўлишидан олдин, у кўп ишлаши ва етакчилик қобилиятини ривожлантириши керак бўлган.
Билль Гейтснинг болалиги ва ўспиринлиги
Билль Гейтс (Уилям Генри Гейтс III) 1955 йил 28 октябрда Сиетлда (Вашингтон штати) туғилган. Унинг отаси Уилям Генри Гейтс II таниқли ҳуқуқшунос бўлган ва онаси Мери Максвелл Гейтс First Interstate BancSystem банк холдингининг директорлар кенгашида ишлаган. Биллнинг опаси Кристиана ва синглиси Либби ҳам бор.
13 ёшида Гейтс Лайксайд хусусий мактабига борди ва у ерда биринчи бор компьютер билан танишди. Саккизинчи синфда у компьютерда ўйнаш мумкин бўлган ўзининг биринчи дастурини яратди. Техника Гейтсни ҳайратга солди, чунки у ҳар доим ўз вазифасини мутлақо аниқлик билан бажарар эди. Ушбу дақиқани эслаб, Билль шундай деган:
«Машинада қандайдир ҳайратланарли нарса бор эди»
Билль Гейтс ёшлигидан компьютерларга қойил қолар эди
17 ёшида Гейтс Пол Аллен билан биргаликда Intel 8008 процессори асосида тарификация ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш учун Traf-O-Data корхонасига асос солдилар.
Шундан сўнг, Гейтс Миллий мукофот стипендиясини олди ва Гарвард коллежига ўқишга кирди. У ерда ўртоғи - Стив Балмер билан учрашди. Стив Балмер Гейтсдан кейин Microsoft бош директори лавозимини эгаллаган.
Гарвардда талаба бўлганида Гейтс аниқ ўқув дастури бўлмаганлиги сабабли кўп вақтини шу ерда мавжуд бўлган компьютерлардан фойдаланиш учун сарфлаган. У Пол Аллен билан алоқада бўлиб турди ва кейинчалик улар Intel 8080 асосидаги MITS Altair 8800 компьютерини яратдилар.
1974 йилда Гейтс ўз бизнесини бошлашни хоҳлагани сабабли Гарвардни тарк этди. Фақат 30 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, 2007 йилда Гейтс Гарвард дипломини олди - унга фан доктори фахрий унвони берилди.
Билль Гейтснинг фаолияти ва бойлиги
Microsoftнинг яратилиши
Билль Гейтс Microsoft-га 1976 йилда янги микро компютерлар базавий операцион тизимни ишлаб чиқиш учун MITS билан шартнома тузганидан сўнг асос солди. Microsoft учун катта танаффус 1980 йилда юз берди. Шу йили етакчи компьютер ишлаб чиқарувчиси ПК–IBM уларга янги компьютерлар учун янги BASIC операцион тизимини яратишда мурожаат қилган эди. Microsoft ўз операцион тизимини шу ва бошқа компанияларга сотиш учун тинимсиз меҳнат қилди.
Шундай қилиб, Microsoft шахсий компьютер бозори ривожлана бошлаган бир вақтнинг ўзида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш соҳасида улкан машҳурликка эришди. Шу даврда Microsoft Word ва Excel каби дастурлар саноат стандартига айланди.
Windows ишга туширилиши.
1990 йилда Microsoft ўзининг Windows нинг биринчи версиясини чиқарди. Бу матнли интерфейсларни график интерфейсларга алмаштиргани учун операцион дастурий таъминотда катта ютуқ бўлди. 1995 йилда операцион тизимлар учун янги стандартлар ва хусусиятларни ўрнатган Windows 95 чиқарилди. Windows нинг ушбу версияси Windows 2000-дан XP вва Vista-гача барча версиялар асос бўлди.
Билль Гейтс бутун фаолияти давомида Microsoft бизнесини ривожлантиришга интилди.
2014 йилда Билль Гейтс Microsoft бош директори лавозимини тарк этгандан кейин миллиардлаб акцияларни хайрия қилишни бошлади. У ҳозир Microsoftда технология бўйича маслаҳатчи бўлиб хизмат қилади.:
Ҳар йили дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қиладиган Forbes журнали 2017 йилдан 2018 йилгача Билль Гейтснинг бойлиги 86 миллиарддан 90 миллиард долларга ўсганлигини ёзди. Гейтснинг капитали бир йилда 4 миллиард долларга кўпайган - бу кунига тахминан 10 миллион долларни ташкил этади.
2019 йилга келиб, тадбиркор ўз даромадларини 19,5 миллиард долларга оширишга муваффақ бўлиб, бойлигини 110 миллиард долларга етказди.
Гейтснинг хайрия ишлари
Билль Гейтс рафиқаси Мелинда Френч билан биргаликда ўзининг Жамғармасини яратди. Гейтс ҳукумат эътибор бермайдиган глобал муаммоларга эътиборини қаратишга уринди. У Қўшма Штатларда давлат мактаблари таълим стандартларини яхшилашга қизиқишини билдирди.
2008 йилдан бери Гейтс ўзини бутунлай хайрия ишларига бағишлади. Маълум бўлишича, Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда хайрия фонди орқали касал одамларга ёрдам бериш учун 28 миллиард доллар хайрия қилган.
Daily Telegraph нашрига берган интервьюсида Гейтс шундай деди:
Пул маълум бир вақтдан кейин мени қизиқтирмай қўйди. Унинг фойдалиги дунёнинг энг қашшоқ қатламларига етказишдир.
Билль экологик муаммоларга ҳам кўп эътибор қаратди. 2015 йилда у тоза экология лойиҳаси учун миллиард доллар ажратди. Қизиғи шундаки, 2009 йилда Билль ва Мелинда Гейтс Жамғармаси «Библиомост» дастури асосида Украинанинг 1000 кутубхонасида Интернетни ўрнатиш лойиҳасини амалга оширдилар.
Билль Гейтснинг шахсий ҳаёти
1994 йилда Билль Microsoft компаниясида менежер бўлиб хизмат қилувчи компьютер фанлари бакалаври Мелинда Френчга уйланди. Эр-хотиннинг икки нафар ёқимли қизилари - Женнифер Катарин ва Фиби Адел ва ўғли Рори Жон бор. Қизиғи шундаки, Гейтснинг даромади яқинда 110 миллиард доллардан ошган бўлсада, унинг фарзандлари ҳашаматли ҳаёт кечиришмайди. Ҳамма қатори ўз кучлари билан таълим олишади, буни ижтимоий тармоқлардаги фотосуратлардан кўриш мумкин. Microsoft асосчисининг 21 ёшли қизи Женифер Стенфорд университетига кириш имтиҳонларни муваффақиятли топширди ва Америка от спорти жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Билль Гейтс ҳам ўқиган Лейкесиддаги хусусий мактабни яқинда миллиардернинг 18 ёшли Рори исмли ягона ўғли тугатди. Аммо у ҳали қайси ўқув даргоҳига ҳужжат топширишни ҳал қилмаган - у ҳаётини илм-фан ва иқтисод билан боғлашни орзу қилади.
Кичик қизи Фиби 15 ёшда. У Сиэтлдаги хусусий мактабда ўқийди ва келажакда ким бўлишини ҳали билмайди.
Маълумки, Гейтснинг вафотидан кейин барча фарзандлари унинг пулининг атиги 0,01 фоизини (тахминан 10 миллион доллар) оладилар. Қолган жамғарманинг ҳаммаси муҳтожларга берилади.
Microsoft асосчиси муваффақият сирлари
Шуни таъкидлаш жоизки, Microsoft асосчиси улкан бойликларига қарамай, китоблар ёзади. Унинг «Дорога в будущее» (Келажакка йўл) ва «Бизнес со скоростю мысли» (Фикр тезлигидаги бизнес) китоблари нашрдан чиқиб мухлислар қўлига етиб борган. Шунингдек, у ўзининг ҳаёт қоидалари билан бажонидил баҳам кўради.
Шундай қилиб, Билль Гейтс муваффақиятининг сирлари:
1. Ўзингизни ғалабага тайёрланг
Билль Гейтс ҳар бир ишда ғалаба қозонишни мақсад қилган. У билан музокара олиб борган одамлар Гейтснинг битимлар тузишда қатъийлигини таъкидлашган. Бундан ташқари, уни рақибларни йўқ қилиш бўйича мукаммал мутахассис деб ҳисоблашади.
2. Қатъиятлик бўлинг
Яхши менеджер ҳатто энг ёмон янгиликни ҳам жасорат билан кутиб олади. Агар босиқ бўлсангиз, ҳар қандай муаммо жуда тез ҳал қилинади.
3. Ҳамма нарсани назорат остида сақланг
Бир вақтнинг ўзида кўплаб лойиҳаларни бошқариш қобилияти Microsoft муваффақиятининг муҳим омилидир. Айтишларича, у бир вақтнинг ўзида турли хил техник мавзуларда бир нечта одамлар билан суҳбат ўтказа олади. Гейтснинг фикрига кўра, кейинги «катта келишувни» қўлдан бой бериб қўйиш қўрқуви уни доимо бошқариб турган.
4. Мағлубиятга учрашдан қўрқиш – сизга яхши ишлашга ёрдам беради
Бунда мувозанатни сақлаш керак бўлади. Қўрқувга берилиб кўп нарсадан воз кечиб юбориш мумкин. Ҳаётдаги барча муваффақиятсизлик ва қийинчиликларга енгил ва ижодий қараш керак. Microsoftнинг жуда катта муваффақиятига қарамай, Билль Гейтс ҳеч қачон унинг бирон бир маҳсулотидан тўлиқ қониқмаганлигини айтган.
5. Рақобатчиларингизни ўрганинг
Хусусан, рақобатчиларнинг сайтларига кириб янгиликлар билан танишиш Гейтснинг хар куни эрталаб бажарадиган одати бўлган. Рақобатчиларингиз муваффақиятларини эътиборсиз қолдирманг. Уларнинг ютуқлари, интилишлари ва мақсадларини доимо ўрганиб чиқинг.
6. Бугундан бошланг
Янги йилни, ойнинг бошини ёки душанбани кутманг. Агар ҳозирги ишингизда сизга бирор нарса ёқмаса, ўз бизнесингизни ҳозирдан бошланг. Вақтингизни фақат сизни чинакам қизиқтирадиган нарсаларга сарфланг.
7. Ҳеч қачон муваффақиятга эътибор берманг - бу алдамчи ва ўзгарувчан бўлади.
Мақсадга эришгандан сўнг, ўтирманг ва дарҳол ўз олдингизга янги мақсад қўйинг. Муваффақият- ёмон ўқитувчи, чунки у баъзи одамларга улар муваффақиятсиз бўлиши мумкин эмас деган фикрни беради. Лекин, эртами-кечми муваффақиятсизлик содир бўлиши мумкин.
8. Оломондан ажралиб чиқинг
Оломон ҳар доим ҳам тўғри йўналишда юравермайди, шунинг учун ҳар доим ўзингизнинг ривожланиш йўлингизни танлаганингиз маъқул.
9. Техникани севинг
Microsoft муваффақиятининг муҳим омилларидан бири Гейтснинг техника соҳасидаги билими бўлган. У ҳар доим технологияни ривожлантиришнинг келажакдаги йўналишини кўра билган ва ҳар доим бу жараённи бошқаришга тайёр бўлган. Ўтган йиллар давомида Билль Гейтс ўзини компьютер соҳасида етакчи эканлигини исботлади.
10. Интернетга эътиборингизни қаратинг, чунки бу келажакдир
Шу муносабат билан Гейтснинг афоризмга айланишга лойиқ бўлган севимли ибораларидан бор: «Яқинда фақат иккита турдаги компаниялар қолади: Интернетда бўлганлар ва бизнесни тугатганлар, Агар сизнинг бизнесингиз ҳозирда интернетда бўлмаса -демак сизда бизнес йўқ»
Яхши фикрингиз бўлса дарҳол ҳаракат қилинг.
Билль Гейтс

Report Page