Ҳар бир ўзбекистонлик 30 ёшигача қаерларда бўлиши керак?

Ҳар бир ўзбекистонлик 30 ёшигача қаерларда бўлиши керак?

@aviasales.uz

Ҳар бир ўзбекистонлик 30 ёшигача қаерларда бўлиши керак?

Саёҳатлар – бу нафақат ишдан чалғиш, дам олиш, офтобдан лаҳза олиб қорайиш, 3-4 килограмм ортиқча вазн қўшиш ва музлатгичдаги магнитлар коллекциясини янгилашдир. Биринчи навбатда, бу ўзгача ҳис-туйғулар ҳамда янги одамлар, воқеликлар ва маданиятлар билан танишишдир. Бундай “багаж” ни айнан 30 ёшгача тўплаб олиниши кейинги ҳаётда ва бизнесда жуда қўл келади. Ташриф буюришингиз шарт бўлган жойлар ҳақида сўзлаймиз.


Украина.

Ҳақли савол туғилади – нега энди Россияга эмас? Энди, ҳар бир ўзбекистонлик Россияга эртами-кечми барибир боради. Украина эса – ҳа, ўхшаш, лекин бироз ўзгача. Славян маданиятига эга, аммо турмуш тарзи европача бўлган давлат. У ерда бизнес учун ғояларни “ўғирлаш” ва Ўзбекистон шароитига мослаштириш мумкин. Ундан ташқари нарх-наволари ҳамёнбоп ва таомлари ширин.


Авичипта: Ташкент - Киев - Ташкент $574 https://avs.io/UMPu


Чехия.

Нима бўлган тақдирда ҳам Европани зиёрат қилиш керак, бироқ ғарбда нарх-наволар жуда қиммат, Чехия эса ўзбекистонликнинг ўртача бюджетига бемалол мос келади. Кўп асрлик тарих, готик архитектура, юзлаб тадбир ва концертлар – буларнинг ҳаммаси Прагадан чиқмасданоқ. Айтгандай, у ердан автобусда ёки ижарага автомобил олиб евро саёҳатга чиқса ҳам бўлади.


Авичипта: Ташкент - Прага - Ташкент $665 https://avs.io/UMR6


АҚШ.

 Ўзоқ, қиммат, лекин - ҳеч бўлмаганда, бир маротаба бориш керак. Севган филмларингизни қароқчи сайтларда қайта-қайта кўришингиз , инглиз-ўзбек луғатини титиб ташлашингиз ва ҳар куни бургер (тавсия қилмаймиз) еишингиз мумкин, бироқ Нью-Йорк ёки Лос-Анжелес муҳитини тўлалигича ҳис қилолмайсиз. Бу вазиятда йиғиш ва бориш керак (балки, умрбодга). 


Авичипта: Ташкент - Нью-Йорк - Ташкент $587 https://avs.io/UMRK


Таиланд.

Биз ўз таомларимизни ниҳоятда яхши кўрамиз, аммо чуқурроқ қарасангиз – гуруч, хамир ва гўштни четга суриб қўйсак, кўп нарса қолаяптими? Таиланд – бу УМУМАН ўзгача егуликларни татиб кўриш имкониятидир: хилма хил балиқлар, денгиз қисқичбақалари, хашоратлар, сабзавот ва зираворларнинг ақлдан оздирадиган бирикмалари. Ва яна, Тошкентнинг дуч келган жойидан катерга ўтириб оролларни айланиб келишингиз даргумондир.


Авичипта: Ташкент - Бангкок - Ташкент $540 https://avs.io/UMS1


Турция.

Мана бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ – ўхшаш бўлган менталитет, маданият ва одамлар. Хойнахой сиз ўзингиз ҳам, ҳеч бўлмаганда, Стамбул ёки Антальяга бориб келишни ният қилиб юрган бўлсангиз ажаб эмас – ва шундай қилиш керак ҳам. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзгача бўлиш шарт эмас, атрофдагилар боришяптими – сиз ҳам қолманг. Ҳеч бўлмаганда, тўйхонанинг ғала-ғовуридан қочиб ташқарига чиққан пайтда гапиришга гап бўлади.


Авичипта: Ташкент - Стамбул - Ташкент $424 https://avs.io/UMTn


Бу борса арзийдиган давлатларнинг ярми ҳам эмас. Аммо бу бошлаш учун ажойиб танлов ва сизни нималар қизиқтиришини ва кейинги сафар қаерга отланишингизни билиб олишингиз учун етарлидир.  

Report Page