Ўзбекистонда мактаб формаси янги ўқув йилидан жорий қилинади

Ўзбекистонда мактаб формаси янги ўқув йилидан жорий қилинади

11:3118289
DTMaxborot

Telegram.me/DTMaxborot

@DTMaxborot

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEOZlbuOEnI6lFGcTA

2018/2019 йилги янги ўқув йилидан эътиборан Ўзбекистон ўқувчилари ягона стандартда ва бир неча намунада ишлаб чиқилган мактаб формаларига ўтади. Бу мавзу эса, келажак авлод тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-она учун қизиқ мавзудир. Шу муносабат билан Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ҳам айнан мактаб формаларига бағишланди.

Фото: Халқаро пресс-клуб


Таъкидланишича, президентнинг ягона мактаб формасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича билдирган таклифидан сўнг, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Халқ таълими вазирлиги, психологлар, етакчи дизайнерлар ва шу соҳа мутахассисларини жалб этиб, мактаб формаларининг бир неча намунаси яратилди. Улар ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, энг кўп маъқулланган 10 турдаги мактаб формаси синовдан ўтказилди. 

Бунинг учун Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 91-умумтаълим ва Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 4-умумтаълим мактаби танланди. Бундан ташқари, ота-оналар орасида мактаб формаларига доир махсус сўровнома ҳам ташкил этилган бўлиб, 10 намунадан қай бирини якуний форма сифатида танлаш сўровнома натижасига кўра аниқланади. 

Мактаб формалари 1-4, 5-8 ва 9-11 синф ўқувчилари учун алоҳида-алоҳида формалар шаклида 3 ёш тоифаси бўйича ишлаб чиқарилади. Сессияга таклиф этилган ота-оналар синовдаги мактаб формалари борасида ўз фикрларини билдиришди. Айрим жиҳатлари, хусусан яхши дазмолланмаслиги бўйича мутахассис фикрларини сўрашди. Умуман олганда, аксар ота-оналар формаларнинг сифати яхшилиги, материали 100 фоиз пахта хомашёсидан экани, ташқи кўринишини юқори баҳолашди. 

Фото: Халқаро пресс-клуб


“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бўлим бошлиғи ўринбосари Замира Суюнованинг таъкидлашича, танланган мактаб формаларини барча мактабларга янги ўқув йилигача етказиб бериш борасида барча ишлар амалга оширилмоқда. “Уюшманинг бу борадаги имконияти етарли. Мактаб формаларини ўз вақтида етказиб беришда ҳеч қандай муаммо ёки узилишлар бўлмайди”, - деди З.Суюнова. 

Қолаверса, Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда, кўп фарзандли ота-оналарга мактаб формаларини харид қилишлари учун қисқа муддатли истеъмол кредитлари тақдим этиш режалаштирилмоқда. 

Таъкидлаш ўринлики, ХПК сессиясида мактаб формаси нархи борасида аниқ маълумот берилмади. Мутахассисларга кўра, форманинг нархи у тикиладиган матолар ва бошқа жиҳозларга боғлиқ бўлади, аммо чўнтакбоп бўлиши таъминланади.

 

Сессия чоғида журналистлар саволларига жавоблар қайтарилди, иштирокчилар томонидан турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, қизлар учун мактаб формаларида юбкаларни узунроқ қилиш ёки қизлар учун махсус меъёрдаги шимларни тикиш ҳам таклиф этилди. Дизайнер Гулруҳ Жўраевага кўра, юбкаларни узунроқ қилиш борасида муаммо бўлмайди. Чунки, тайёр юбкалар этагида уни узунлаштириш учун 5 см.лик қўшимча қайрилган ҳолда қолдирилади. 


Telegram.me/DTMaxborot


@DTMaxborot


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEOZlbuOEnI6lFGcTA

Manba:

Kun.uz

Report Page