Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси

Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси

Расмий русча матндан кўнгилли таржима (таржимон: Илҳомиддин Аминов - блогер, ufq.uz муҳаррир: Баҳодир Фозил…

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантириш чораларини кенгайтириш сиёсатини давом эттириш, иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш соҳасидаги асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.


Айни пайтда жорий солиқ тизими замонавий талабларга жавоб бермайди, иқтисодиётни янада ривожлантиришни чеклайди, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилишни рағбатлантирмайди, бизнесни ривожлантириш юритиш учун энг қулай шарт-шароитларни таъминламайди, хусусан:

хўжалик юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юкининг даражаси жуда юқори бўлиб (Ўзбекистонда бу кўрсаткич МДҲнинг аксарият мамлакатларига нисбатан юқоридир), даромадларни панада туриб хуфиёна айланмага чиқишига  бошланишига сабаб бўлмоқда;

солиқ қонунчилигининг барқарорлиги таъминланмаган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашнинг мураккаб тизими шакллантирилган, шу жумладан соддалаштирилган солиққа тортиш тизимида ҳам, кўп сонли қонун ости ҳужжатларида солиқ юкини ва бизнеснинг транзакцион харажатларини кўпайтирувчи солиқларни ҳисоблаш учун истисно ва махсус қоидалар белгиланган;

якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик ва йирик бизнес субъектларининг корхоналарнинг солиқ юки даражасида сезиларли фарқ (ўртача 3-4 баравар) бўлиб, кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 50 фоиздан ортиқ бўлсада, солиқ тушумлари таркибида уларнинг улуши 7 фоиздан сал кўпроқни ташкил этган;

юқори солиқ ставкаси ва қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш  ундириш тизими солиқ тўловчиларнинг айланма маблағларини четлатиб, оралиқ ва якуний истеъмол товарлари нархининг ошишига олиб келади, йирик ва кичик корхоналар бизнес субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилади;

моҳиятига кўра айланмадан (оборотдан) олинадиган солиқлар ҳисобланган, мақсадли давлат жамғармаларига турли хил тўловларни мавжудлиги, солиқ юкининг ортишини келтириб чиқаради;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ солишнинг амалдаги тизими ишлаб чиқариш капитал иншоатлари ва инфратузилмасига киритилаётган инвестицияларни чеклайди, шунингдек капитал талаб қиладиган тармоқларнинг харажатларини ошишига олиб келади;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўловнинг ставкларини юқорилиги ставкалари иш ҳақи миқдорини камайтиришга ва натижада иш ҳақини "конвертларда" тўланишига олиб келади (меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг фақат учдан бир қисмигина жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлайди);

солиқ имтиёзлари орқали, баъзида индивидуал характерга эга, кечиктириш ва солиқ қарздорлигини кечиш ҳисобига хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлашнинг кенг амалиёти мавжуд, бу эса соғлом рақобатни анча чеклаб қўяди ва ўз навбатида, бу берилган имтиёзларни самарали амалий жиҳатдан мониторинг тизими ва самарадорлигининг назорати мавжуд эмас.

Шу билан бирга, самарасиз солиқ маъмуриятчилиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўплашни етарли даражада таъминламайди, хусусан:

илғор ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотлар ўртасида самарали маълумот алмашиш тизими мавжуд эмас;

бугунги кунга қадар, маъмурий солиқларни электрон тарзда жорий этишнинг шакллари ва услублари жорий этилмаган, шу жумладан, ҳисоб-китобларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизими, онлайн режимда солиқ хизмати органларига ўтказилган операциялар тўғрисидаги маълумотни тақдим этадиган касса аппаратларидан фойдаланилмаяпти;

назорат қилиш фаолиятини амалга оширишда хатарларни таҳлил қилиш ва бошқаришнинг самарали тизими ишлаб чиқилмаган бўлиб, бу эса виждонли тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмасликга ва текширувларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади;

маъмурий бошқарувнинг заиф механизмлари оқибатида, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ундирилиши жуда паст, шу жумладан кўчмас мулк ва ер майдонлари қийматини объектив аниқлаш ва ҳисобга олиш соҳасида камчиликлар мавжуд;

солиқ бўйича низоларни судгача ҳал этишнинг самарали тизими ишлаб чиқилмаган, бу эса суд тизимига солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари сонини кўпайишига олиб келиб, ўз навбатида корхоналар харажатларини ошиб кетишига ва тадбиркорларнинг норозиликига сабаб бўлмоқда;

солиқ қонунчилигининг мураккаблиги сабабли тушунтириш ишларининг ўта самарадорлиги пастлиги, шунингдек, солиқ қоидаларини бузишнинг олдини олиш ва эрта тўхтатиш бўйича чора-тадбирлар мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Кўрсатиб ўтилган камчиликлар инвестицион жозибадорликка салбий таъсир кўрсатмоқда, чунки амалдаги солиқ тизими кўпчилик инвесторлар олдида аниқ, соғлом рақобат, солиқ бошқарувининг шаффофлиги, солиқ юкининг мақбул даражасини ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатини таъминламайди.

 

 

I.Ўзбекистон Республикаси Солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий устувор йўналишлари

 

1. Ўрта муддатли солиқ режалаштиришга ўтиш ва солиқ қонунчилигининг барқарорлиги кафолатларини мустаҳкамлаш, республиканинг инвестицион жозибадорлигини ошириш.

2. Солиқ қонунчилигини максимал даражада соддалаштириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қарама-қаршиликлар ва тўқнашувларни бартараф этиш, виждонли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг нормаларини бевосита таъсирини таъминлаш ва солиқ қонунчилигини тартибга солувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, солиқ қонунчилигига киритилган ҳар қандай ўзгаришларни фақат кейинги молиявий йилдан бошлаб кучга киритиш қоидаларини белгилаш.

4. Тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини камайтириш, йирик ва кичик бизнес ўртасидаги солиқ юки даражасида номутаносибликни бартараф этиш.

5. Кичик бизнес субъектлари фаолиятининг кенгайишига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш, бизнеснинг парчаланишига ва ишчиларнинг ҳақиқий сонини яширишга олиб келадиган солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш.

6.Соғлом рақобат муҳитини таъминлашда, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзларини беришга қатъий тақиқларни қўйювчи ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш ва механизмларини жорий этиш.

 

 

7. Бир-бирига ўхшаш солиқ базасига эга бўлган солиқлар миқдорини оптималлаштириш, уларни бирлаштириш ва солиқларни мустаҳкамлаш орқали,  солиқ ҳисоботини камайтириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш.

8. Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ихтиёрий равишда тўлашни рағбатлантириш механизмларини яратиш ва жорий этиш, бу орқали эса яширин товар айирбошлашни қисқартириб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнитўлашдан бош тортиш омилларини бартараф этиш.

9. Солиқ назорати шакллари ва механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш йўли билан солиққа тортиладиган объектлар ва солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш, биринчи навбатда, давлат идоралари ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш, катта маълумотларга (big data технологияси) ишлов бериш.

10. Солиққа тортиш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг саводхонлигини ошириш, кенг тушунтириш ишларини олиб бориш ва қонунчиликни тарғиб қилишни ривожлантиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

II. Солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг

асосий йўналишлари

 

1.Юридик шахслар даромад солиғини бекор қилиш(тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно), ва фақат дивиденд шаклида тўланадиган фойдани дивидендлардан 25 фоизли ставка бўйича солиғи тарзида солиққа тортиш тартибини ўрнатиш.

 

2. ҚҚС (қўшимча қиймат солиғи) ставкасини 20 фоиздан 12 фоизгача тушириш, уни солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари, шу жумладан                            1 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар айланмасига эга якка тартибдаги тадбиркорларга тўлаш мажбуриятини қўйиш, шунингдек солиқ солишнинг мукаммал тизимини тузиш, солиқ солиш базасини аниқлаб, республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва алоҳида тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича товар айланмасини ҚҚСдан озод қилиш, уларнинг нархлари ўсишига йўл қўймаслик.

 

 

ҚҚСни тўлашда, шу жумладан товарларни импорт қилишда самарасиз имтиёзларни бекор қилиш ва инвентаризациядан ўтказиш.

3. Давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг айланма маблағларидан (тушумларидан) барча мажбурий тўловларни бекор қилиш.

4. Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта тўловлари ва ягона ижтимоий тўловни жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган ягона солиғига бирлаштириб 25 фоиз миқдоридаги ясси шкаладаги солиққа тортишни киритиш.

5.Соддалаштирилган солиқ тизимини бекор қилиб мустақил солиқлар сифатида ягона ер солиғи ва тадбиркорлик фаолиятининг муайян турлари бўйича қатъий белгиланган солиқларни қолдириш, шу билан бирга  жисмоний шахслар томонидан юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширадиган фаолият турларни танқидий қайта кўриб чиқиш ва якка тадбиркор томонидан ёлланадиган ишчилар сони ошириш.

6. Бир йиллик айланма маблағи 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлмаган юридик шахсларни кичик бизнес субъекти сифатида тан олинадиган тизим жорий этиш:

ҚҚС тўловчилари ҳисобланмайди;

айланма маблағларидан (тушумларидан) 5 фоиз миқдорида солиқ тўлайди.

 

7.Кичик тадбиркорлик субъекти сифатида тан олиниши учун белгиланган меъёрдаги даромаддан (1 млрд. сўм) ортиқ бўлган йиллик айланма маблағларини ташкил этувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўзгаришсиз ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги умумбелгиланган солиққа тортиш тизимига ўтказилади.

8. Корхонада мол-мулк солиғи бўйича солиқ юкини (2019 йилда 2,5 фоизгача ва 2021 дан 1 фоизгача) ставкасини босқичма-босқич қисқартириш ва саноат корхоналари ва иншоотларни солиқ солиш объектларидан чиқариб ташлаш ҳисобига камайтириш.

 

9. Ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи тўловчилари доирасини солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини бекор қилиш ҳисобига кенгайтириш ва кўчмас мулкка солиқни беш йил мобайнида босқичма-босқич жорий этиш.

10. Сув ва ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш, солиқ солиш базасини бирхиллаштириш ва соддалаштириш, ортиқча даромад солиғини амалдаги фаолият турига қараб роялти тўлашга ўтиш билан бекор қилиш.

 

11. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва акциз тўланадиган товарларга акциз солиғининг турлари ва ставкаларини босқичма-босқич бирлаштириш, шунингдек акциз солиғининг турларини камайтириш.

 

12. Товарлар ёки хизматлар сифатида импорт қилинган интеллектуал мулкни солиққа тортишнинг муайян механизмларини яратиш.

 

 13. Юридик шахсларнинг норезидентлари даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш.

 

 

III. Солиқ бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг

 асосий йўналишлари

 

1. Давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги тизимини жорий қилиш ва шахсий кабинетларни ишлатиш самарадорлигини ошириш орқали шахсий алоқани максимал қисқартириш билан ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали хизматларни тақдим этишни янада кенгайтириш.

2. Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш учун ягона залда керакли маълумотларни олиш учун комплекс чора-тадбирларни яратиш учун мижозларга хизмат кўрсатиш тизимида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш тартибини жорий қилиш.

 

3. Давлат солиқ хизмати органларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг очиқ мезонларини амалга ошириш, шу жумладан давлат хизматларининг сифати ва назорат функциялари, солиқ органларининг кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тадбирларининг самарадорлигини ошириш, уларга моддий ёрдам кўрсатишни яхшилаш.

4. Солиқ йиғиш тизимини янада такомиллаштириш ва виждонсиз солиқ тўловчиларни аниқлаш мақсадида барча солиқ айирбошлаш занжирини таҳлил қилиш ва назорат қилиш орқали солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш орқали давлат солиқ хизмати органларида электрон ҳисоб-китобларни рўйхатга олиш учун дастурий комплексни жорий этиш.

5. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот алмашиш учун хавфга йўналтирилган ёндашувни, камера назоратининг инновацион усулларини жорий қилиш, давлат органлари ва ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш.

6. «Онлайн» режимда солиқ органларига ўтказилган операциялар тўғрисидаги ахборотни узатишни таъминлайдиган, айрим турдаги товарлар (маҳсулот) нинг ҳаракатини ахборот- маркалаш ва мониторингини таъминлайдиган касса аппаратларини жорий этиш.

7. Трансфертли нархларни шакллантириш билан боғлиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг операцияларини назорат қилиш механизмларини яратиш ва солиққа тортишни такомиллаштириш.

8. Тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан оилавий ва хусусий корхоналарнинг самарасиз ташкилий-ҳуқуқий шаклларини бекор қилиш.

9. Бир-бирига ўхшаш солиқ солинадиган базага эга бўлган айрим солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни қайта кўриб чиқиш ва камайтириш.

10.Ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайтарилиши ва бартараф этилиши механизмларини такомиллаштириш ва соддалаштириш

11. Солиқ қоидаларини бузганлик учун жарима санкцияларини кўриб чиқиш ва барча жавобгарликни кучайтириш, жарималар ва пеняларни ҳисоблашнинг очиқ механизмларини яратиш.

 

12. Солиқ имтиёзларини фақат мақсадли тақдим етиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, улардан самарали фойдаланиш учун мониторинг ва баҳолаш тизимини жорий этиш, самарасиз фойдаланиладиган имтиёзлар миқдорини бюджетга мажбурий қайтариш қоидаларини мустаҳкамлаш.

 

 

13. Давлат солиқ хизмати органларида ички солиқ текширувини тубдан такомиллаштириш, энг яхши хорижий тажрибага мувофиқ коррупцияга қарши курашиш учун ички назорат тизимларини жорий этиш.

 

14.Солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасидаги солиқ низоларини дастлабки тартибга солиш механизмини жорий этиш, солиқ бўйича низоларни судгача ҳал қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги мустақил идоралараро эксперт кенгашини тузиб, унинг таркибига нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини киритиш.

 

15.Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва солиқ масалалари ва солиқлардан ва бошқа мажбурий тўловлардан қочишга қарши курашиш бўйича ахборот алмашишни ташкил қилишга қаратилган илғор халқаро ташаббусларга қўшилиш.

 

16. Солиқ тўловчиларнинг солиқ бўйича саводхонлигини оширишни учун солиқ идоралари орқали, шу жумладан ахборот технологиялари (веб-семинарлар, онлайн суҳбат хоналари) ёрдамида тушунтириш ишларини олиб бориш.

 

IV. Ўбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилишдан кутилаётган натижалар

 

1.Солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг янги солиқ тизимини шакллантириш:

иқтисодиётни жадал ривожлантиришни таъминлаш, солиқларни рағбатлантирувчи ролини ошириш ва уларнинг маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришига ёрдам бериш, шу жумладан экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш;

 

турли тоифадаги тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги нотекис солиқ юкламаларини бартараф этиш ва ходимларнинг сони кўпайишига қаршилик қилаётган тўсиқларни бартараф этиш ва аҳолини расмий равишда ишга жойлаштиришни кўпайтириш; 

соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш самарадорлигини ошириш, шу жумладан алоҳида солиқ имтиёзларини бериш амалиётини кескин рад этиш ва солиққа тортишнинг адолатлилик тамойилини амалга ошириш; 

 

тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, барқарор бизнесни ривожлантириш, мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш ва диверсификация қилиш;

солиқ имтиёзлари даражасини ошириш, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатини яхшилаш; 

иқтисодиётни либераллаштириш, фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш.

 

2. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва солиққа тортиш соҳасида давлат хизматлари сифатини яхшилаш, жумладан: 

давлат солиқ хизмати идоралари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларнинг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, бизнес ҳамкор ва маслаҳатчи сифатида солиқ идораларига бўлган муносабатдаги туйғуларни шакллантириш; 

солиқ маъмуриятчилигининг солиқ тўловчилар билан алоқаларини минималлаштириш йўли билан, солиқ маъмуриятчилигини максимал даражада информациялаш ва автоматлаштириш, шунингдек, коррупцияни камайтиришга қаратилган илғор ахборот технологияларини жорий этиш;

биринчи навбатда товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқиш ва кенгайтириш, солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғимини кўпайтириш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар сонини бирлаштириш ва камайтириш, ҳисоб-китобларни тузиш ва солиқ ҳисоботларини юритиш тартибини соддалаштириш;

аввалдан огоҳлантириш ва солиқ жиноятларининг олдини олиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига минимал аралашув билан камерал ва бошқа узоқдан қўриқлаш тадбирларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, панадаги иқтисодиёт даражасини пасайтириш

 

 



Report Page